Жаҳон | 20:57 / 08.09.2018
4952
1 дақиқада ўқилади

Индонезиядаги автофалокат 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Индонезиянинг Ғарбий Ява вилоятида сайёҳлик автобуси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.  

Автобус ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариши оқибатида транспорт воситаси Сукабуми шаҳри яқинида чуқурлиги 30 метрлик дарага тушиб кетган.

ЙТҲ оқибатида Honda компанияси маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи Catur Putra Group фирмасининг 17 ходими ҳалок бўлган. 

Яна бир неча киши жароҳат олган, улар маҳаллий шифохоналарга етказилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид