Жаҳон | 07:44 / 08.09.2018
15127
1 дақиқада ўқилади

Ироқда намойишчилар “Лукойл”га тегишли конга ҳужум қилишди

Фото: REUTERS

Ироқда намойишчилар Басра шаҳри яқинидаги, “Лукойл” томонидан бошқарилувчи “Ғарбий Курна-2” конига ҳужум қилишди. Ҳужум оқибатида компаниянинг ҳеч бир ходими жабрланмаган. Аввалроқ ОАВ томонидан компания ходимлари гаровга олингани ҳақида берилган маълумот нотўғри, деб маълум қилди вазиятдан хабардор манба.

“Намойишчилар ҳақиқатан ҳам кон ҳудудига бостириб кириб, полициячиларни дўппослашган, бироқ компания ходимлари жойлашган жойга етиб боришмаган. Барча ходимлар соғ-омон”, деб маълум қилган манба.

Аввалроқ “Ал-Арабия” телеканали намойишчилар конга ҳужум қилиб, одамларни гаровга олганини маълум қилганди.

Басра шаҳрида 3 сентябрдан бери тартибсизликлар давом этмоқда. Аҳоли ҳукуматдан ичимлик суви ва электр таъминоти билан боғлиқ вазиятни яхшилашни талаб қилиб, норозилик намойишлари уюштиришмоқда. Бу намойишлар куч тузилмалари билан тўқнашувларга айланиб кетмоқда. 7 сентябрда намойишчилар Эроннинг Басрадаги консуллигига ўт қўйишди. 

Мавзуга оид