Жаҳон | 12:16 / 08.09.2018
11235
1 дақиқада ўқилади

«Новичок»нинг «яратувчисида» охирги босқичдаги саратон аниқланди

Фото: Henry Nicholls/Reuters

Ўзини «Новичок» асаб-фалажловчи модда яратувчиларидан бири сифатида маълум қилган кимёгар Вил Мирзаяновнинг фейсбукдаги саҳифасида ёзишича, шифокорлар унда сўнгги босқичдаги простата саратонини аниқлашган.

Мирзаяновнинг сўзларига кўра, шифокорлар «гормон терапияси» ёрдамида касалликни даволашни бошладилар. Кимёгарнинг ёзишича, «идеал ҳолатда» бундай хасталик билан 15 йилдан 25 йилгача яшаш мумкин. Бироқ, унинг таъкидлашича, у «жуда сезгир» ва ижтимоий тармоқларда постларни эълон қилиш ўзига қийинчилик туғдирмоқда.

«Кўп одамлар интервью беришни сўрашмоқда. Афсуски, мен уларнинг илтимосларини жисмонан бажара олмайман. Кечирим сўрайман», - деб ёзади Мирзаянов.

Олимнинг таъкидлашича, «жангсиз таслим бўлмайди».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солсберида қўлланилган «Новичок»нинг дозаси 4 минг кишини ўлдириши мумкин бўлгани хабар берилганди.

Мавзуга оид