Ўзбекистон | 22:20 / 09.09.2018
19402
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекнинг шонли тарихи Шаҳрисабз диёрида гавдаланди - фотожамланма

Шаҳрисабз шаҳрида ўтаётган мақом байрами кўтаринки руҳда давом этмоқда. Сайёҳлар учун ҳам, маҳаллий одамлар учун ҳам ўзгача тантанага айланган бу байрамда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан меҳмонлар ташриф буюрган. Улар ўзларига аталган павильонларда ўз тарихлари ва миллий урф-одатларидан ҳикоя қилувчи ранг-баранг манзарали декорациялар қилишганки, у ерда бўлган ҳар бир киши ўша вилоят ҳаётига, тарихига тушиб қолгандек ҳис этади ўзини.

Павильонларни айланар экансиз Хоразмнинг машҳур қалъаларию, Бухоро аркини, Андижоннинг ўзига хос ошхонасию Сирдарё қовунларини, Наманган лапарларию, Сурхондарё бахшисининг навоси, Қорақалпоқ элининг мардлигинию Самарқанд нонларини ўз кўзингиз билан кўрасиз, ҳис этасиз, улкан тарих саҳнасида ўзингизни сезасиз. Шунинг учун муболағасиз айтиш мумкинки, бугун ўзбекнинг бутун тарихи Шаҳрисабз диёрида гавдаланди.

Яшил шаҳар ўз бағрига меҳмонларни чорлаб қолади.

Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид