Жаҳон | 14:42 / 10.09.2018
6693
2 дақиқада ўқилади

Британия бой руслар учун виза чекловлари жорий этмоқчи - ОАВ

Фото: Hannah McKay / Reuters

Британия Ички ишлар вазирлиги ҳозирги вақтда визалар бериш жараёнини, шунингдек, Буюк Британияда 700дан ортиқ бадавлат россияликлар учун истиқомат қилиш ҳуқуқини қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Guardian ёзяпти.

Янги чоралар Британияда «Новичок» асаб-фалажловчи модда билан заҳарлаш ҳолати бўйича батафсил маълумотлар пайдо бўлгач ишлаб чиқилмоқда. Ушбу ҳодиса оқибатида ГРУ собиқ зобити Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия 2018 йилнинг март ойида жабрланди. Лондон уни заҳарлашга Москва алоқадор эканини билдирмоқда, Россия эса Буюк Британия ҳудудида юз берган бу воқеага боғлиқ эмаслигини иддао этяпти.

Британия Ички ишлар вазирлигидаги манбанинг маълум қилишича, келажакда россиялик инвесторларга виза беришга чекловлар жорий этиш талаб қилинади. Хусусан, гап «инвестицион виза»ларнинг Tier 1 тоифаларидан бири ҳақида кетмоқда. Таъкидланишича, ҳозирча вақтда визалар 2015 йилнинг 5 апрелига қадар уларни олган россияликлар учун қайта кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаллар ишида Женева шаҳрининг муҳим ўрни аниқланганди

Мавзуга оид