Душанбеда аёлларга тегажоғлик қилган эркаклар жамоат ишлари билан жазоланмоқда
Тожикистон ички ишлар вазирлиги кўчаларда аёлларни ҳақорат қилган, уларга тегажоғлик қилган эркакларга маъмурий жазо қўллаб, жамоат ишларига жалб қилмоқда. Жазоланганларнинг жамоат ишлари билан “машғул бўлган” суратлари ички ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинмоқда.
Июлда бир неча ўнлаб аёллар пойтахт мэриясига “эркаклар томонидан уларга нисбатан сурбетларча, уларнинг шаънини поймол қилувчи ва ҳақоратловчи ҳаракатлар содир этилиши” юзасидан мурожаат қилишган. Шундан кейин Душанбе мэри ушбу мурожаат юзасидан ишчи гуруҳ ташкил этган. Маҳаллий полицияга аёлларнинг шикоятларига дарҳол муносабат билдириш буюрилган.
Ички ишлар вазирлиги матбуот маркази ходими Нусратулло Саидзоданинг маълум қилишича, аксарият шикоятлар эркаклар ва йигитлар томонидан кўчаларда тегажоғлик қилиш ва сўкиниш юзасидан билдирилмоқда. Унинг айтишича, судлар одатда бундай қоидабузарларга нисбатан 5 суткадан 15 суткагача ҳибсга олиш қарорини чиқаради.
Шундай ҳолатлардан бирида тарвуз сотаётган эркак 19 ёшли талаба қиз ортидан уни камситувчи гап қилган. Қиз эркакни телефонга суратга олиб, Душанбе ички ишлар бўлимига шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Эртаси куни эркак судга чақиртирилиб, “Майда безорилик” моддаси бўйича айбдор деб топилган. У 5 суткага ҳибсга олинган ва жазони ўташ вақти давомида жамоат ишларини бажаришга мажбур қилинган. Унинг сурати эса ички ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган.
Шундай воқеалардан яна бирида аёлга тегажоғлиқ қилган таксичи ушланган. Унга 10 кунлик маъмурий ҳибсга олиш жазоси тайинланиб, жамоат ишларига жалб қилинган. Унинг сурати ҳам ички ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган.
Мавзуга оид
19:10 / 27.09.2024
Тошкентда эркак шифокор муолажа пайтида аёл мижозини ўпиб олгани учун жазоланди
20:19 / 08.08.2024
Тожикистонда Хитой билан ҳамкорликда ҳарбий база қурилиши рад этилди
07:47 / 21.06.2024
Тошкент вилоятида 6 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 60 ёшли шахсга жиноят иши очилди
21:10 / 14.05.2024