Жамият | 20:53 / 10.09.2018
31992
2 дақиқада ўқилади

My5 каналида янги сериал: аутизмга чалинган “Ғаройиб доктор”!

2018 йил 17 сентябрдан бошлаб “Ғаройиб доктор” телесериали соат 19:10 да “Менинг юртим” телеканалида ўзбек тилида намойиш этила бошланади.

Телетомошабинларга яхши таниш бўлган Доктор Хаус ҳақида суратга олинган “Хаус” сериали ижодкорлари томонидан яратилган (Хороший доктор / The Good Doctor) “Ғаройиб доктор” телесериали жаҳон кино аудиториясида катта қизиқиш уйғотди.

Ушбу сериал глобал қидирув тармоқларида 98% овоз билан энг кўп қидирувга берилган бўлиб, аутизм касаллигига чалинган ғайритабиий иқтидорга эга  Шон Мёрфи ҳақида ҳикоя қилади.  Шон Мёрфининг болалиги оғир ўтишга қарамасдан у ўзидаги ноёб қобилиятни юзага чиқара олди. Унда аутизмдан ташқари  саванта синдроми ҳам бўлиб, бу ҳолат унга қарши нуфузли шифокорларнинг норозилигига сабаб бўлади. Шундай бўлишига қарамасдан у ўта кучли хотираси ва истеъдоди билан медицина соҳасида кутилмаган мувафаққиятларга эришади.
 

Ёш бўлишига қарамасдан Сан-Хосе шаҳридаги машҳур Сан-Бонавентура касалхонасининг жарроҳлик бўлимига ишга олинади. Бу ёш жарроҳга ҳамкасблари ўзларининг анъанавий билим ва тажрибалари билан қарши бўлсалар-да Шон ўзининг ноанъанавий усуллари билан барчани лол қолдиради.

Сериал ижодкорларига тўхталадиган бўлсак, сценарий муаллифи- Дэвид Шор, режиссёрлар- Майк Листо, Сет Гордон, Ларри Тенг ва Майкл Патрик, ролларни- Фредди Хаймор, Антония Томас, Николас Гонсалес, Чуку Моду, Бо Гаррет, Хилл Харпер ва бошқалар ижро этишган.

Сериалнинг бош қаҳрамони Шон Мёрфи ролида Фрэдди Хаймор суратга тушган.

Мавзуга оид