Пора таклиф қилиш билан боғлиқ яна бир ҳолат аниқланди
Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
2018 йил 7 сентябрь куни вилоят ИИБ ходими ўз раҳбарларига ахборот бериб, унда шу куни ходим Қушқочди маҳалласида хизмат олиб бораётган вақтида шу маҳаллада яшовчи С.С. бошқарувидаги “Тико” русумли автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун унга маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдонига жойлаштирганлигини, фуқаро С.С. эса автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш ва унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 200 000 сўм пулни пора сифатида таклиф қилаётганлигини маълум қилган.
Берилган ахборотга мувофиқ, 7 сентябрь куни вилоят ИИБ ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида С.С. тумани ҳудудида жойлашган ЙПХ блок пости олдида ходимга ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 200 000 сўм пулни пора сифатида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024