Жамият | 08:23 / 10.09.2018
59714
2 дақиқада ўқилади

Россия 13 млн доллардан ортиқ маблағни ўғирлаган молиявий пирамида асосчисини Ўзбекистонга топширди

Иллюстратив фото/ Sputnik

Россия Ўзбекистонга 32 ёшли Суҳроб Фозиловни экстрадация қилди, у 2010 йилдан бери республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қидирилаётганди. Бу ҳақда Москва шаҳар прокуратураси хабар берди.

Эркак Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 242- (жиноий уюшма ташкил этиш), 168- (фирибгарлик), 243-моддаларида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

«Фозилов Ўзбекистон ҳудудида 2007 йилдан 2009 йил июнь ойига қадар жиноий гуруҳ ташкил қилган. У оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган хорижий компаниялар вакиллари ёрдамида ташкил этилган бўлиб, молиявий пирамида шаклидаги тоталитар ҳамда деструктив характерга эга бўлган ва бу жиноий гуруҳ тузилмавий бўлинмасига раҳбарлик қилиб, унинг фаолият юритишини таъминлаган», - дейилади хабарда.

Хусусан, жиноий гуруҳ аъзоси ва жиноий уюшма бўлинмаларидан бирининг раҳбари сифатида у, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан 2008 йилдан 2009 йилнинг июнь ойигача бўлган даврда Самарқанд вилояти ҳудудида яшовчи 140дан ортиқ фуқаронинг мол-мулкини ўғирлаб кетган. Уларнинг умумий қиймати 61 минг доллардан ортиқ бўлиб, бу хорижий компания ҳисобига ўтказилган.

Шу билан бирга, Фозилов жиноий гуруҳнинг бошқа бўлинмалари раҳбарлари билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган: 2008-2009 йилларда 13 миллион доллардан ортиқ маблағни. У ўта йирик миқдорда валюта қимматликларини харид қилган ва сотган, шунингдек, Россия Федерациясининг ваколатли банклари ҳисобларига ўтказилиши лозим бўлган валюта маблағларини атайин яширган.

2017 йилнинг ноябрь ойида давлатлараро қидирувчи бўлган Фозилов Москва метросида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинган.

Москва прокуратураси органлари томонидан ўтказилган экстрадицион текширув натижаларига кўра, Россия Федерацияси Бош прокуратураси уни экстрадиция қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

Мавзуга оид