Жаҳон | 19:59 / 11.09.2018
17230
2 дақиқада ўқилади

Агарда iPhone АҚШда йиғиладиган бўлса неча пулга тушиши ҳисоблаб чиқилди

Фото: GLOBAL LOOK PRESS

Bank of America экспертларининг маълум қилишича, агарда Apple ишлаб чиқаришни АҚШга кўчирадиган бўлса, iPhone нархи сезиларли даражада ошади. Масалан, ишлаб чиқариш тўлиқ кўчирилса, айфон нархи 20%га кўтарилади, деб хабар бермоқда CNBC.

Бу борадаги гап-сўзлар АҚШ президенти Трампнинг iPhone’ларни Хитойда эмас, АҚШда йиғиш ҳақидаги таклифидан сўнг яна янгиланди. Bank of America таҳлилчиларининг тахминларига кўра, назарий жиҳатдан Apple смартфонлар йиғишни АҚШга кўчириши мумкин, аммо бундан истеъмолчилар зарар кўради. Экспертларнинг баҳолашларича, ишлаб чиқариш 10%га кўчириладиган бўлса, маҳсулот нархи 8%га ошади. Агарда заводлар 50 ёки 100%га кўчириладиган бўлса, у ҳолда гаджетлар нархи мос равишда 14 ва 20%га кўтарилади.

Бу биринчи навбатда комплекс ишлаб чиқаришдаги юқори харажатлар билан боғлиқ. Масалан, америкалик ишчиларнинг маоши хитойлик ҳамкасблариникига нисбатан 2,6 бараварга кўп. Apple вакили гаджетлар нархи ошиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга изоҳ билдирмади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид