11:00 / 11.09.2018
26520

Имтиҳон топширмай талаба бўлган йигитлар Украинага жўнаб кетди. Бундай имконият сизда ҳам бор!

Имтиҳонсиз талаба бўлиш  мумкин эмас деб ўйлаганлар бекорни айтибди. Йўлини биз ўргатамиз. Мана, ҳеч қандай имтиҳонсиз нуфузли халқаро олий таълим муассасалари талабаси бўлган 9 нафар йигит, 6 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан Украинага жўнаб кетишди. Улар бир неча йил давомида Ўзбекистондаги ОТМларга имтиҳон топшириб, ўқишга кира олмагач, имтиҳонсиз талаба бўлиш йўлини танладилар ва 7 йиллик тажрибага эга бўлган “Inside A” таълим марказига мурожаат қилдилар.

Йигитларни кузатиш тадбирини қуйидаги видео орқали кўриб, ўзингиз барчасига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Ўзбекистонлик Азиз Зулфиқоров, Феруз Мамаражабов, Саддамали Раҳимов, Валижон Рўзимов, Шаҳзод Ражапов, Саидворис Камилов, Жасурбек Алибеков, Акбар Муҳиддинов, Худойберди Куралов Украинадаги нуфузли ОТМлар талабалари қаторидан ўрин олишди. Уларни “Inside A” таълим маркази ходимлари ва ота-оналар кузатиб қолишди.

Айни дамда Украинадаги 9 та нуфузли ОТМ ўзбекистонлик талабалар учун эшикларини очиб турибди. Уларнинг дипломлари Ўзбекистонда ҳам амал қилади.

Дунё миқёсида энг кўп маош тўланадиган соҳалардан бири авиациядир. 2 йил Ўзбекистондаги ОТМларга кира олмаган наманганлик Саддамали Раҳимов имтиҳонларсиз Харьков Миллий авиация университети талабаси бўлди. У ўқишни битиргач, авиация соҳасидаги фаолиятини Европада давом эттиришни истамоқда.

Саддамали Раҳимов, Харьков Миллий авиация университети талабаси:

 –Ҳозиргина “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётига чиқдик.Ҳаяжоним кучли, биринчи марта хорижга сафарга кетишим. Кун келиб ўқишни битиргач, ўзим ҳам экипаж қаторидан ўрин олиб, самолёт бошқаришимни ўйласам, ҳаяжоним янада ортяпти. Менга бу имкониятни яратиб берган “Inside A” таълим марказидан миннатдорман. Ҳақиқатан ҳам имтиҳонсиз талаба бўлиш мумкин экан. Хорижда ўқишни истаган ва бунда тўғри маслаҳат керак бўлганларни “Inside А” таълим марказига мурожаат қилишларини тавсия қиламан. 

Саддамали Раҳимов ўз сўзида бежиз “Inside A” таълим марказини тавсия қилаётгани йўқ. Ишонч кафолати ва қонунийлик принциплари асосида ишлаш марказимизнинг энг афзал жиҳатларидан биридир. Биз Сизга фақат рост ахборот тақдим этамиз. Шундай экан, бир жиҳатни эътиборга олишингизни сўрардик. Украинада ўрнатилган тартибга мувофиқ, мамлакатдаги ОТМларда хориждан келган талабаларга стипендия берилмайди. Бу – расман белгилаб қўйилган норма.

Яна бир эътиборли томони шундаки, “InsideA” таълим марказининг Ўзбекистонда кўрсатаётган барча хизматлари бепул! 13 сентябрь куни эса яна ўзбекистонлик бир гуруҳ йигит-қизлар Украинага сафарга чиқади. Айнан улар билан суҳбатлашиб, барчасига ўзингиз гувоҳ бўлишни истасангиз, Сизни шу куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига таклиф этамиз. Батафсил маълумотни телефон орқали олишингиз мумкин.

“Inside A” таълим маркази қуйидаги ОТМларга имтиҳонсиз киришни ва халқаро диплом соҳиби бўлиш имкониятини тақдим этади:  

 1. Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университети

2. Кривоград миллий тиббиёт университети

3. Харьков Миллий фармацевтика университети

4. Харьков Миллий аэрокосмик университети

5. Харьков Миллий авиация университети

6. С.Кузнец номидаги Харьков Миллий Иқтисодиёт университети

7. Харьков миллий тиббиёт университети

8. Харьков Миллий политехника университети

9. В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети

 Қандай шароит яратилади?

  • Барча шароитлар ваWi-fi’га эга бўлган ётоқхона;
  • ОТМ ахборот-ресурс марказидан доимий фойдаланиш;
  • Бепул рус тилини ўрганиш;
  • Спорт мажмуасидан бепул фойдаланиш;
  • Ота-оналар фарзандининг давомати ва баҳоларини масофавий электрон кузатиб бориш имконияти.

Шошилинг, ўқишга қабул қилинувчилар сони чегараланган. ОТМларга ҳужжат топшириш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

  • Фуқаролик паспорти нусхаси
  • Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси
  • Мактаб ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси

Манзил: Тошкент, Юнусобод тумани, Ц-4/32-уй, 31-х

Мўлжал: Олой бозори, метронинг Абдулла Қодирий бекати

Телефонлар: +998977223010, +998974223010, +998974333010

Батафсил маълумотлар билан www.medicaleducation.in.ua сайти орқали танишишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top