Ўзбекистонлик абитуриентлар диққатига! Мана имтиҳонлар куни ҳам яқинлашиб қолди. Ўзингиз орзу қилган касб эгаси бўлиш истагида ҳаракат қилмоқдасиз. Бугунги кунда бу йўлда жуда ҳам кўп имкониятлар борлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хусусан, «Inside-A» таълим маркази сизга бу борада ўз хизматларини таклиф этади ва Украинадаги қуйидаги ОТМларга оғзаки суҳбат асосида ўқишга кириш имконингиз борлигини ёдга солади:

1. Харьков миллий авиация университети;

2. В.Н. Каразин номидаги Харьков миллий университети;

3. Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий юридик университети;

4. Харьков миллий политехника университети;

5. Харьков миллий тиббиёт университети;

6. Харьков миллий аэрокосмик унверситети;

7. Харьков миллий шаҳархўжалиги университети.

Ушбу университетларнинг бир нечтаси таълим сифати бўйича QS халқаро рейтингида TOP-1000 таликка киради ва дунёнинг энг яхши олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланишади. Улардан бирида таҳсил олиб, халқаро дипломни қўлга киритишингиз ва мутахассислигингиз бўйича дунёнинг исталган бурчагида фаолиятингизни олиб боришингиз мумкин, шунингдек ушбу университетлар дипломи Ўзбекистонда ҳам нострификация орқали амал қилади, яъни TOP-1000 таликка кирган университетлар дипломлари имтиҳонсиз нострификациядан ўтказилади.

Харьков миллий политехника университети раҳбарияти Ўзбекистонга келиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат политехника университети билан яқиндан танишиб, яқин вақтда, ўзаро ҳамкорликни ва таълимнинг янги турларини йўлга қўйишга келишиб олишди (таълим дастурлари ва талабалар алмашинуви кўзда тутилган). Шу билан бирга, Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий юридик университети ҳам Тошкент давлат юридик университети билан меморандум имзолади.

Хўш, нима учун айнан Украина?

Бу йил Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабаси бўлиш учун 1,5 миллион абитуриент ҳужжат топширган. Уларнинг 103 минг 575 нафари, яъни бор-йўғи 10%и талабаликка қабул қилинади. Хўш, қолганлар олий маълумотсиз бўлиб ўтиши керакми ё кейинги йилни кутиб, кун санаши керакми? Сиз иккисини ҳам ўзингизга ва яқинларингизга раво кўрмаслигингизга ишонамиз. Имкониятлар, орзулар эса чегара билмайди. Уларни дунёнинг исталган нуқтасидан қидириш мумкин.