Ўзбекистонлик абитуриентлар диққатига! ОТМ имтиҳонларидан ўта олмадингизми? Тушкунликка тушманг! Ўзингиз орзу қилган касб эгаси бўлиш имкони сизда ҳали ҳам мавжуд. Украина давлати университетларида ҳеч қандай қийинчиликларсиз талаба бўлинг ва ўз орзуйингиз сари илк қадамларни қўйинг.
«Inside-A» таълим маркази сизга бу борада ўз хизматларини таклиф этади ва Украинанинг қуйидаги ОТМларига оғзаки суҳбат асосида (суҳбат рус ёки инглиз тилида бўлади) ўқишга кириш имконингиз борлигини ёдга солади:
- Харьков миллий авиация университети;
- В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети;
- Ярослав Мудрый номидаги Харьков миллий юридик университети;
- Харьков миллий политехника университети;
- Харьков миллий тиббиёт университети;
- Харьков миллий аэрокосмик университети;
- Харьков миллий шаҳар хўжалиги университети.


Ушбу университетларнинг бир нечтаси таълим сифати бўйича QS халқаро рейтингида ТОП-1000 таликка киради ва дунёнинг энг яхши олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланишади. Улардан бирида таҳсил олиб, халқаро дипломни қўлга киритишингиз ва мутахассислигингиз бўйича дунёнинг исталган бурчагида фаолиятингизни олиб боришингиз мумкин, шунингдек ушбу университетлар дипломи Ўзбекистонда ҳам нострификация орқали амал қилади, яъни ТОП-1000 таликка кирган университетлар дипломлари имтиҳонсиз нострификациядан ўтказилади.
Харьков миллий политехника университети раҳбарияти Ўзбекистонга келиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат политехника университети билан яқиндан танишиб, яқин вақтда, ўзаро ҳамкорликни ва таълимнинг янги турларини йўлга қўйишга келишиб олишди (таълим дастурлари ва талабалар алмашинуви кўзда тутилган). Шу билан бирга, Ярослав Мудрый номидаги Харьков миллий юридик университети ҳам Тошкент давлат юридик университети билан меморандум имзолади.











