Ўтган 10 кун ичида Ўзбекистондаги ОТМларга имтиҳон топшириб, ўқишга кира олмаган айрим абитуриентлар ҳеч қандай имтиҳонсиз Украинадаги ОТМлар талабаси бўлдилар. Бу – айни ҳақиқат. Тез орада 20 нафар йигит-қиз Украинага йўл олади.

Сиз ҳам “Inside-A” таълим маркази орқали Украинанинг қуйидаги ОТМларига имтиҳонсиз ўқишга киришингиз мумкин:

1. Харьков Миллий авиация университети;

2. В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети;

3. Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университети;

4. Харьков Миллий фармацевтика университети;

5. Харьков Миллий политехника университети;

6. С. Кузнец номидаги Харьков Миллий Иқтисодиёт университети;

7. Харьков миллий тиббиёт университети;

8. Харьков давлат бошқаруви академияси.

Масалан, В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети дунёнинг энг нуфузли ОТМлари ТОП-1000талигига кирган бўлиб, университетда 22 та факультет мавжуд. Унда 12 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Уларнинг 5 мингга яқини хорижий давлатлар фуқароси ҳисобланади. 200 дан ортиғи эса ўзбекистонлик ёшлар. Сизда ҳам улар қаторига қўшилиш имконияти бор. Бунда 8 йилдан буён ўзбекистонлик абитуриентларни Украинадаги ОТМларда ўқишларини таъминлаб келаётган “Inside-A” таълим маркази ёрдам беради.

Кўпчиликда хорижга бориб ўқишда турли шубҳа-гумонлар туғилиши табиий. Алдашмайдими, қайналмайманми? Бу каби саволларга ҳозирнинг ўзида жавоб бериб кетганимиз маъқул.

“Inside-A” таълим маркази 8 йилдирки Тошкент-Киев ўртасида таълим борасидаги алоқаларни боғлаб келмоқда. Бу вақт давомида ўзбекистонлик 800 га яқин ёшлар Украинадаги ОТМларда ўқиш имконига эга бўлдилар. Қолаверса, таълим маркази икки мамлакатда расман рўйхатдан ўтган.