Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 2500 нафардан зиёд қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди
Пахтадан мўл ҳосил олиш ғўза парваришига жуда боғлиқ. Бунинг учун замонавий агротехник тадбирлар алоҳида эътиборга молик ҳисобланади. Бу ишларнинг бошида эса, албатта, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг, жумладан, механизаторларнинг ўрни беқиёс. Бир қарашда оддий туюлган бу ишлар замирида жуда катта меҳнат ётади.
Бугун, 11 сентябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ташаббуси билан вилоятнинг барча туманларида, жумладан, Деҳқонобод, Миришкор, Касби, Ғузор, Косон, Қарши, Қамаши, Китоб, Шаҳрисабз ва бошқа туманларида меҳнат қилган механизаторлар, пахтакорлар, ғаллакорлар ва қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишида меҳнат қилган инсонлар учун Шаҳрисабз шаҳрида байрам тадбири ўтказилди. Унда 2500 нафардан зиёд ишчи-ходим иштирок этди. Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ вазири Пўлат Бобожонов ҳам иштирок этди. Мазкур тантанада вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқди.

Меҳмонларга бағишлаб Шаҳрисабзнинг тарихий обидалари бўйлаб сайр ташкил қилинди. Шундан сўнг, уларга атаб ёзилган дастурхонга барча таклиф этилди. Ҳар бир ишчи-ходим махсус байрам совғалари билан тақдирланди.


- Бизнинг қилаётган мана шу меҳнатимиз президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан қўллаб-қувватланаётганидан бағоят хурсандмиз. Бу йил учинчи маротаба Қашқадарё вилоятида мана шундай ташаббуслар билан қишлоқ хўжалиги ходимлари учун байрам тадбирлари ўтказиляпти, - дейди Миришкор тумани, Олтинбошоқ массиви механизатори Ж.Мавлонов. - 25 йилдан буён механизатор бўлиб ишлайман. Сўнгги вақтларда ҳар йили 40 цетнердан ҳосил оляпмиз. Бу кўрсаткични янада оширишни мақсад қилиб қўйганмиз. Бугун Шаҳрисабз шаҳрида ташкиллаштирилган байрам тадбирлари барчамизнинг кайфиятимизга кўтаринкилик бағишлади.
Ўтказилган тадбирда, шунингдек, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва эҳтиёжманд оилаларга хайрия совғалари топширилди.

Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026