Жаҳон | 20:21 / 11.09.2018
4893
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ва Хитой ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди

Остона шаҳрида Қозоғистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари-қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Мурат Майкеевнинг Хитой озодлик армияси ғарбий ҳарбий округи бош қўмондони Чжао Цзунци билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик, жумладан қозоғистонлик ҳарбийларнинг Хитой ҳарбий олийгоҳларида тайёргарликдан ўтишлари, ҳамкорликда машғулотлар ўтказишни муҳокама қилди ҳамда минтақадаги хавфсизлик бўйича вазият юзасидан фикр алмашди.

Хитой ҳарбий делегацияси ташриф доирасида Алмати гарнизонидаги ҳарбий қисмларда бўлиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Хитой марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Сюй Цилян ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганди.

Мавзуга оид