Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раҳмон Тожикистонда 27 йил давомида қашшоқлик даражаси қанчага пасайганини айтди
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Тожикистонда давлат мустақиллигининг 27 йили мобайнида қашшоқлик даражаси 81%дан 28%гача тушди. Бу ҳақда 9 сентябрь ушбу давлат раҳбари Имомали Раҳмон фуқароларга байрам табригида маълум қилди, деб хабар бермоқда ТожикТА.
«Мустақилликнинг йигирма етти йили давомида ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида қашшоқлик даражаси 81 фоиздан 28%га тушди ҳамда биз 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 15%га етказмоқчимиз», - дея таъкидлаб ўтди давлат раҳбари Тожикистон Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табригида.
«Бугунги кунда 2016-2020 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ўрта муддатли дастури доирасида биз Тожикистонни аграр-саноат давлатдан индустриал-аграр мамлакатга айлантириш учун зарур замин яратмоқдамиз», - дея таъкидлаб ўтди у.
Унинг сўзларига кўра, бу йўналишда керакли чоралар кўрилмоқда - янги қувватлар ишга туширилмоқда, рақобатбардош ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланилмоқда, мамлакатнинг экспорт салоҳияти мустаҳкамланмоқда ва янги иш ўринлари яратилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Тожикистоннинг йўловчи ва юк поездларига имтиёзлар тақдим этганди.
Мавзуга оид
20:55 / 17.02.2026
Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
09:57 / 17.02.2026
Икки ҳафталик танаффусдан сўнг Имомали Раҳмон яна кўриниш берди
14:59 / 31.01.2026
Ҳудудий тенгсизлик ташвишли даражага етди. Сабаблар нима?
15:22 / 07.01.2026