Жаҳон | 17:46 / 11.09.2018
12272
1 дақиқада ўқилади

Швеция Россиядан чиқинди сотиб олмоқчи

Фото: РИА Новости / Александр Кряжев

Швециянинг Москвадаги элчиси Петер Эриксон сўзларига кўра, Швеция келажакда Россиядан чиқиндилар сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Билмайман, лекин буни истисно этиб бўлмайди. Ҳозирча биз Италия, Англия ва Норвегиядан чиқинди сотиб оляпмиз», - дейди Эриксон.

Шунингдек, унинг қайд этишича, бу мамлакатлар ўртасидаги «яхши ва муҳим» ҳамкорлик соҳаси.

Аввалроқ, Россия президентининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология ва транспорт фаолияти масалалари бўйича махсус вакили Сергей Иванов Россияда чиқиндиларни қабул қилиш бўйича катта тармоқни ташкил этиш зарурлиги ҳақида таъкидлаб ўтганди.

Унинг билдиришича, бу ушбу қимматбаҳо қайта ишланадиган хомашёни чиқиндихоналарга ташлашни тўхтатиш учун зарурдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид