Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон АҚШ билан келишувни қайта кўриб чиқади
Афғонистон парламенти мамлакатда рўй берган охирги зўравонлик ҳолатларидан кейин АҚШ билан хавфсизлик борасидаги келишувни қайта кўриб чиқиш учун овоз берди. Бу ҳақда 1TV хабар бермоқда.
Телеканал хабарига кўра, бу келишув АҚШ ҳарбийлари мамлакатда 2014 йилдан кейин ҳам қолишини кафолатларди. Бу келишув АҚШга Афғонистонда базасини қолдиришга ҳам имкон берарди.
Пажвак агентлигининг охирги хабарига кўра, 11 сентябрь куни Афғонистон шарқидаги Нангархар вилояти ҳудудидаги намойиш вақтида содир этилган теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 68 нафарни ташкил қилмоқда, шунингдек, 165 киши жароҳатланган.
Телеканал маълумотига кўра, Афғонистон парламенти қуйи палатаси вакили бу келишув самарали эмаслигини айтган. У парламентнинг хавфсизлик ва мудофаа бўйича комиссиясига мурожаат қилиб, бу келишувни қайта кўриб чиқишни сўраган.
АҚШ 2001 йили Афғонистонда аксилтеррор ҳарбий кампания бошлаганди. Кейинроқ мамлакатга НАТО кучлари ҳам киритилди. АҚШ ва НАТО кучларидан иборат коалиция «Толибон» ҳаракати ҳамда «Ал-Қоида» таъсиридаги кучларга қарши кураш олиб борди.
2014 йили НАТО ҳарбий контингенти Афғонистондан чиқарилди, 2015 йилнинг 1 январидан эса ҳарбий амалиётлар тўхтатилиб, «Қатъий қўллов» миссиясига алмаштирилди.
Мавзуга оид
10:50
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026