Андижонда Беларусь корхоналари билан ҳамкорликда мини-тракторлар ва “Аист” русумли велосипедлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда
Жорий йилнинг 9-15 август кунлари Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Беларусь давлатининг Минск ва Гомель шаҳарларида бўлиб маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказган эди.
Беларусь Республикаси савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган бизнес-форумда 78та компаниялар билан музокаралар ўтказилиб, жами 19,5 миллион АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланган.
Шунингдек, “Белюминг” компанияси билан вилоятда қишлоқ хўжалиги ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳалари учун минитракторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича 5 миллион долларлик шартномалар ҳам имзолашга эришилган эди.
Ушбу ҳужжатга асосан Олтинкўл тумани “Автотехсервис МТП” биносида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича иш олиб борилди. “Белюминг” компаниясининг ишлаб чиқариш технологиялари вилоятга олиб келинди. 12 август куни мазкур қўшма корхонанинг очилиш маросими ўтказилиб, унда лойиҳа асосида йиғилиши кўзда тутилган техникалардан намуналар намойиш қилинди.
Бундан ташқари Беларуснинг “Мотовелозавод” корхонаси билан биргаликда “Аист” русумли велосипедлар ишлаб чиқариш бўйича 2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги шартнома имзоланди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, “Белюминг” корхонаси раҳбари Александр Кохан, “Мотовелозавод” корхонаси раҳбари Николай Ладутьколар йиғилганларга амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ўз фикрларини билдиришди.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024