Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура: қишлоқ хўжалиги соҳасидаги талон-торожликлар фош этилди
Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга кадар текширув давомида, 2017 йилнинг ноябр-декабрь ойларида тумандаги Қишлоқ ва сув хўжалиги, Статистика, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарларидан иборат комиссия аъзолари 25 нафар фермер хўжаликларига ноқонуний равишда жами 237,7 млн сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш маблағларини бюджетдан ажратиб, ушбу маблағларни фермер хўжаликлари ҳисоб-рақамларига ўтказиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026