Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон савдо ҳажмини ошириш учун Беларусга «яшил йўлак» ташкил этишни таклиф қилди
Ўзбекистон мева-сабзавот ва текстиль маҳсулотлари савдосини соддалаштириш учун Беларусга «яшил йўлак» ташкил қилиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов маълум қилди.
«Ўзаро маҳсулот етказиб бериш, биринчи навбатда мева-сабзавот ва текстиль маҳсулотлари учун божхона расмийлаштирувининг «яшил йўлак» деб аталувчи соддалаштирилган механизмини таклиф этамиз», – деди Отажонов Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форумида.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Беларусь инвестицион ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш учун фойдаланилмаётган улкан салоҳиятга эга. «Биз Ўзбекистонда Беларусь бизнеси фаолиятининг кенгайишидан манфаатдормиз», – деб таъкидлади бош вазир ўринбосари.
12 сентябрь куни Беларусь президенти Александр Лукашенко Тошкентга расмий ташрифини бошлади.
Беларусь президентининг расмий ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 13 сентябрь куни бўлиб ўтади. У эртага Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади. Музокаралар тор шаклда ва делегациялар аъзолари иштирокидаги кенгайтирилган шаклда бўлиб ўтади.
Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва Ўзбекистонда талабгир бўлган техника ишлаб чиқариш бўйича йиғиш корхоналарини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:33 / 25.02.2026
Ўзбекистон ва “Traxys Group” ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
14:02 / 26.12.2025
Ўзбекистон асосий хорижий шериклар билан ҳамкорликни янада кенгайтиради
11:40 / 26.12.2025
Президент: “Шарқ ва Ғарб ўртасида ҳамкорлик кўприкларини қуряпмиз”
19:07 / 07.06.2025