Жаҳон | 17:50 / 12.09.2018
12388
2 дақиқада ўқилади

Жаҳоннинг энг йирик молиявий марказлари рейтинги янгиланди: Лондон биринчиликни бой берди

Фото: Reuters

Нью-Йорк шаҳри дунёнинг энг йирик молиявий марказлари рўйхатида биринчи ўринни Лондондан қайтариб олди. Бу ҳақда ярим йил ичида бир марта Global Financial Centres Index (GFCI) индикаторини ҳисоблаб чиқувчи Z/Yen Group Ltd молиявий консалтинг компанияси маълумотида келтирилган

2015 йилнинг кузидан буён илк марта иккинчи ўринга тушиб кетган Лондондан кейинги ўринларни Ҳонгконг ва Сингапур шаҳарлари банд этган. Ўтган йилги рейтингда олтинчи ўринда қайд этилган Шанхай эса бу сафар бешинчи ўринни Токиодан тортиб олган, Сидней 7-поғонага кўтарилган. 8-10 ўринларни Пекин, Цюрих ва Франкфурт шаҳарлари банд этган. Бу шаҳарлар Торонто, Бостон ва Сан-Францискони ўнликдан сиқиб чиқаришган.

Санкт-Петербург шаҳри 11 поғона юқорилаб, 80-ўринга кўтарилган. Москва 83-, Рига 87-, Боку 95-ўринда жойлашган, Олмаота 2 поғона пастлаб, 96-ўринга тушган.

Қайд этиш керакки, Лондоннинг биринчи ўринни бой бериши Брексит туфайлидир. 2016 йили ўтказилган референдум натижаларига кўра, Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этиши ҳал бўлган. Бу жараён 2019 йилнинг мартида якунланиши кутилмоқда.

Молиявий марказлар рейтинги илк бор 2007 йилда чоп этилган. У ҳар ярим йилда 3 мингдан кўпроқ профессионаллар сўров қилиниши асосида янгиланиб боради. Жорий рейтинг 24-сонлиси бўлди. Рейтингда 5 гуруҳ кўрсаткичлар (жами 102 та индивидуал омил) ҳисобга олинади: бизнес-вазият, молия, инфратузилма, инсон капитали ва нуфуз. 

Рўйхатни тузишда умумий ҳисобда 100та шаҳар кўриб чиқилган. 

Мавзуга оид