Жаҳон | 23:18 / 13.09.2018
3615
2 дақиқада ўқилади

БААда ишга ёллаш ҳақидаги эълонларда  жинс ва миллатни кўрсатиш тақиқланди

БАА ҳудудида ишловчи компанияларга ишга ёллаш ҳақидаги эълонларда ишга олинадиган номзодларнинг жинси, ирқи ва миллатини кўрсатиш тақиқланди, чунки ҳукумат бундай талабларни таҳқирлаш деб ҳисобламоқда.

Бундай огоҳлантиришни БААнинг кадрлар ва амирликка мослаштириш бўйича вазирлиги тарқатган. Вазирлик кўрсатилган сабабларга кўра номзодларни ишга жойлашишга даъвогарлар рўйхатидан истисно қилувчи ҳар қандай рекламани қоралашини таъкидлаб ўтган. “Бундай нохолис ёндашувга эълонларда ҳам, БАА жамиятида ҳам ўрин йўқ”, деб айтилган вазирликда.

Бундай қарор қабул қилинишига болалар боғчасининг эълони сабаб бўлган. Боғча маъмурияти “европача кўринишга эга ва оқ танли” инглиз тили ўқитувчисини излаган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бу эълонни қоралаб, болалар боғчаси маъмуриятини танқид остига олишган.

БААда 2015 йилда қабул қилинган “Таҳқирлаш ва адоватга қарши кураш тўғрисида”ги қонун амал қилади. Унга кўра диний, ирқий ва миллий аломатларга кўра таҳқирлаш жиноят ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид