Ўзбекистон | 22:22 / 13.09.2018
20338
2 дақиқада ўқилади

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари Татьяна Акбаровна билан учрашди

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуасига экскурсия уюштирди. Унда Ўзбекистон Биринчи Президентининг рафиқаси Татьяна Акбаровна ҳам иштирок этди. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасида бўлиб ўтган тадбир барқарорлик ва тараққиётнинг кафолати – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг асосчиси Ислом Каримовнинг хотирасига бағишланди. Татьяна Акбаровнага билим юрти курсанти томонидан яратилган Биринчи Президентнинг портрети, Ислом Каримов билан учрашиш бахтига муяссар бўлган яна бир курсантнинг шеърий тўплами ва бошқа турдаги эсдалик совғалари тақдим этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Учрашув давомида Татьяна Каримова билим юрти қўмондонлиги ва курсантларга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасини ўзида акс эттирган китоб ва каталоглар ҳамда эсдалик кўкрак нишонларини топширди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбир доирасида билим юрти музейи мудираси Шоҳиста Артикова Ислом Каримов номли эсдалик медали билан тақдирланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Курсантлар томонидан тайёрланган шеър, куй ва қўшиқлар учрашувнинг мазмунли ўтишини таъминлади. Тадбир сўнгида курсантлар мажмуа таркибидан ўрин олган кўргазмалар залида намойишга қўйилган рассом ва ҳайкалтарошларнинг санъат асарлари билан танишдилар.

Мавзуга оид