JPMorgan Chase янги молиявий инқироз қачон юз бериши мумкинлигини маълум қилди
Bloomberg ахборот агентлиги JPMorgan Chase молия холдингининг 2008 йилдаги жаҳон молиявий инқирози 10 йиллигига бағишланган тадқиқотига таянган ҳолда, янги жаҳон молиявий инқирози 2020 йилдаёқ бошланиши мумкинлигини маълум қилди.
Прогноз муаллифларининг таъкидлашича, бунда яхши янгилик шундаки, янги инқироз оқибатлари аввалгисидан камроқ даражада оғриқли бўлади.
Таҳлилчилар Жон Норманд ва Федерико Маникардининг эслатишича, 2007-2008 йиллардаги жаҳон инқирози вақтида S&P 500 фонд индекси энг максимал қийматларидан 54 фоизга тушиб кетган. Навбатдаги инқирозда фонд бозорлари қулаши ривожланаётган давлатлар активлари қиймати шундоқ ҳам анча пасайгани сабабли унча катта кўламли бўлмайди.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, кейинги инқирознинг қанча вақт давом этишини ҳозирча айтишнинг иложи йўқ, чунки бу ишларнинг қанчалик ёмон боришига боғлиқ бўлади.
Бу орада JPMorgan Chase’нинг бошқа бир вакили Марко Коланович навбатдаги молиявий инқироз “Ликвидликнинг улкан инқирози” вужудга келиши хавфи сабабли жуда жиддий бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Коланович бозорда нархларнинг жиддий пасайиши бошланиши ҳолатида пассив бошқарилувчи фондлар вужудга келиши сабабли қадрсизланиб бораётган активларга етарлича миқдорда харидорлар топилмаслиги, бу эса нархларнинг яна ва яна пасайишига олиб келишини айтган.
Мутахассиснинг фикрича, янги молиявий инқирознинг 2019 йил охиригача бошланиши эҳтимоли кичик, бироқ АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо можароси ушбу инқирознинг келишини тезлаштириши ҳам, кейинга суриши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
13:32 / 02.05.2024
JPMorgan’нинг Россиядаги активлари мусодара қилиниши мумкин
23:02 / 24.11.2021
JPMorgan банки раҳбарининг ҳазилидан сўнг банк Хитой ҳукуматига изоҳ беришга мажбур бўлди
19:17 / 19.03.2020
Bank of America АҚШда иқтисодий инқироз бошланганини эълон қилди
13:00 / 14.03.2020