Ўзбекистон янги тезюрар поездлар сотиб олмоқчи
Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Hyundai ва Испаниянинг Talgo компаниялари билан тезюрар поездлар сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга темир йўл транспортида сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Испаниянинг TALGO ва Кореянинг HYUNDAI компаниялари билан янги электропоездлар хариди борасида музокаралар олиб бормоқда», - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акционерлик базасида жами 240 ўринли 5та вагонни таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, бу вагонлар 2018 йил сентябрь ойи охирига қадар «Шарқ» поездлари учун фойдаланишга топширилади.
Шунингдек, чипталарни туристик агентлар орқали буюртма қилиб, онлайн харид қилиш тизимини модернизация қилишни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:16 / 26.07.2023
Жазирама иссиқ туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади
21:35 / 11.05.2022
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи поездлари қатнови тикланмоқда
21:07 / 17.04.2022
Афғонистон «Ўзбекистон темирйўллари» билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:54 / 10.07.2020