АҚШ «ўзини номақбул тутаётган» мамлакатларни жазолаш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди
АҚШ энергетика вазири Рик Перрининг маълум қилишича, Вашингтон «ўзини номақбул тутаётган» хатти-ҳаракатлар учун баъзи мамлакатни жазолаш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда у россиялик ҳамкасби Александр Новак билан учрашувдан сўнг айтиб ўтди, деб хабар беради РИА Новости.
«Америка Қўшма Штатлари ўзини халқаро ҳамжамиятнинг маданиятли аъзоси сифатида тутмаётган давлатларга улар жазоланиши ҳақида сигнал юбориш ҳуқуқига эга. Буни қилишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Энергетика саноати - улардан бири», - дея маълум қилди у. Перри Вашингтоннинг Эрондан нефть экспортига эмбарго жорий қилиш ва Москва энергетикадан учинчи мамлакатларга босим воситаси сифатида фойдаланаётгани ҳақида тўхтатиб, шундай баёнот берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга ташхис қўйилганди.
Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган паст даражада турибди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024