Спорт | 20:00 / 14.09.2018
10417
1 дақиқада ўқилади

Аргентина футбол ассоциацияси ва терма жамоа футболчилари контрабандада айбланмоқда

Фото: Reuters

Аргентина футбол ассоциацияси ва миллий терма жамоа футболчилари контрабандада айбланмоқда, деб хабар беради AS.

Сентябрь ойида терма жамоа АҚШда иккита ўртоқлик ўйинини ўтказган эди. У ердан қайтиб келишгач, божхоначилар аэропортда футболчилардан умумий нархи 20 минг долларга тенг бўлган ва декларацияда қайд қилинмаган товарларни конфискация қилишган. Уларнинг орасида мусиқа асбоблари, электроника ва болалар ўйинчоқлари бўлган.

Аргентина солиқ идораси бу ишни иқтисодий жиноятлар прокуратурасига топширган. Энди бу воқеа юзасидан суриштирув ўтказилади.

АҚШда Аргентина терма жамоаси 2та ўртоқлик ўйинини ўтказди. 8 сентябрь куни Лос-Анжелесда Гватемала 3:0 ҳисобида мағлуб этилди. 12 сентябрь куни Нью-Жерсида Колумбия билан 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид