Спорт | 14:47 / 14.09.2018
12032
1 дақиқада ўқилади

UFC жангчиси 2044 йилгача спортдан четлатилди

Фото: MMA Fighting

Аралаш йўналиш бўйича италиялик жангчи, Мутлақ жангчилар чемпионатида (UFC) иштирок этувчи Мара Борелла допингга қарши қоидаларни бузгани учун 26 йилга четлаштирилди. Бу ҳақда MMA Today хабар бермоқда.

Италия допингга қарши агентлиги Бореллани спортдан 26 йилга четлаштирди. 32 ёшли спортчи учун тақиқ фақатгина 2044 йилда ўз якунига етади. Италиялик жангчи тақиқланган моддаларни тарқатганликда айбдор деб топилди.

2012 йилда Борелла марихуана ва кокаин тарқатиш ҳамда сотиш билан боғлиқ жиноий ишга аралашиб қолди. Тергов маълумотига кўра, спортчи гиёҳванд моддаларни MMA билан шуғулланган залда сотган.

Италиялик жангчи UFC шафелигидаги сўнгги жангини 2018 йилнинг январь ойида ўтказган. Ўшанда у америкалик Кэтлин Чукагянга мағлуб бўлди. Борелла профессионал фаолиятида 12 ғалабага эришган ва беш марта мағлубиятга учраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC машҳур жангчиси ғорда чўкиб кетишига бир бахя қолгани хабар берилганди.

Мавзуга оид