Спорт | 21:00 / 16.09.2018
3515
1 дақиқада ўқилади

Ҳэмилтон Сингапур Гран-приси ғолиби бўлди

“Мерседес” жамоаси пойгачиси Льюис Ҳэмилтон “Формула-1”нинг 15-босқичи – Сингапур Гран-приси ғолиби бўлди. Ҳэмилтон мавсумдаги 7- ва фаолиятидаги 69-ғалабани қўлга киритди.

Ҳэмилтон белгиланган масофани 1 соат 51 дақиқа 11,161 сонияда босиб ўтган. Маррага иккинчи бўлиб Макс Ферстаппен (“Ред Булл” аъзоси, Ҳэмилтондан 8,961 сония ортда қолган), учинчи бўлиб Себастьян Феттель (“Феррари”; +39,945 сония) етиб келган.

Конструкторлар баҳсида Mercedes етакчилик қилмоқда (415 балл), 2-ўринни Ferrari (390), 3-ўринни Red Bull (248) эгалламоқда.

Пойганинг кейинги босқичи Россиянинг Сочи шаҳрида 28-30 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 

Мавзуга оид