Жаҳон | 07:50 / 17.09.2018
6186
1 дақиқада ўқилади

БМТ КХДР санкцияларни четлаб ўтишни ўрганганига оид янги далиллар топди

Фото: REUTERS

Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан маълум қилишларича, Шимолий Кореяга қарши санкциялар лозим даражада ишламаяпти. Бу ҳақда The Wall Street Journal ташкилот ҳисоботига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, КХДР Россия ва Хитойдан бўлган ишбилармонларнинг ёрдами билан чекловларни четлаб ўтишни ўрганди, бу «БМТнинг сўнгги санкцияларини самарасиз қилади».

Таъкидланишича, Россия ва Хитой кемалари Пхеньянга катта ҳажмдаги ёқилғи етказиб беришда иштирок этмоқда. Бундан ташқари, Хитой компаниялари ўнлаб миллиардлаб доллар қийматидаги темир ва пўлат каби Шимолий Корея маҳсулотларини сотиб оляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Россияга келмоқчи экани хабар берилганди.

Россия Федерациялар кенгаши спикери Валентина Матвиенконинг КХДР раҳбари билан музокаралар якуни бўйича маълум қилишича, Ким Чен Ин Россияга ташриф буюришга тайёрлигини тасдиқлади, кейинчалик учрашув жойи ва вақтини дипломатик каналлар орқали мувофиқлаштириш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид