Жаҳон | 12:16 / 17.09.2018
5618
2 дақиқада ўқилади

Deutsche Bank Лондондан 450 млрд евролик активларини олиб чиқиб кетиши мумкинлиги хабар қилинди

Фото: Фото: Luke MacGregor / Reuters

Британиянинг Financial Times газетаси ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Германиянинг Deutsche Bank банки Brexit сабабли Буюк Британия пойтахтидан ўз сальдо балансининг тўртдан уч қисмини олиб чиқиб кетиши мумкин. FT маълумотига кўра, активларнинг умумий қиймати 600 млрд евро деб баҳоланади, нашр суҳбатдошларининг айтишларича, Deutsche Bank Лондондан 450 млрд евролик активларини олиб чиқиб кетиши мумкин.

Немис банкининг Буюк Британиядан активларини олиб чиқиб кетиши Лондонга катта зарба бўлади, дея қайд этмоқда Financial Times. Нашрнинг таъкидлашича, «ЕИни тарк этаётган Буюк Британиянинг мавҳумлиги» манзарасида бошқа банклар ҳам ўз маблағларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиши мумкин.

Нашрнинг эслатишича, Европа марказий банки Deutsche Bank’дан Британиядаги капиталини камайтириб, Германиядаги капиталини оширишни талаб қилган.  

Deutsche Bank ва ЕМБ нашрнинг бу маълумотини изоҳламади.

Аввалроқ, 16 сентябрь куни Лондон мэри Содиқ Хон Brexit бўйича иккинчи референдумни ўтказиш чақириғи билан чиққанди. Унинг фикрича, бу масала бўйича ҳал қилувчи қарорни британияликлар қабул қилишлари лозим. 

Мавзуга оид