Криштиану Роналду: «Гол ура олмаётганим ҳақидаги гаплардан бироз жиғибийрон бўлаёзгандим»
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Сассуоло»га қарши кечган учрашув (2:1) таассуротлари билан ўртоқлашди. Португалиялик футболчи ушбу ўйинда А Сериядаги илк голини киритибгина қолмай, илк дублини ҳам расмийлаштирди.
«Мен ҳақиқатан ҳам жуда хурсандман. Ўйинни яхши бошладик. «Сассуоло» тузук ҳимояланди, аммо биз кескин ва тезкор ўйин намойиш этиб, ҳақли ғалабага эришдик.
Бу илк голларимни уришни роса хоҳлаётган эдим. Дарвозани ишғол эта олганимдан мамнунман», - деди Роналду.
Ҳужумчи урган голларидан ташқари ҳам яна бир нечта қулай имкониятларга эга бўлгани, бироқ улардан фойдалана олмаганига қуйидагича изоҳ берди.
«Бу – футбол. Муҳими – жамоанинг ғалабаси. «Реал» дан кетишим билан боғлиқ гап-сўзлардан кейин, қолаверса, мендан кўп нарса кутаётганликларига қарамай гол ура олмаётганим учун бироз тоқатсизлик пайдо бўла бошлаганди. Шундай вазиятда мени қўллаб турган жамоадошларимга раҳмат айтаман.
Мен етарлича меҳнат қилаётганимни билардим. Гол уришим фақат вақтнинг ҳукмида эди. Итальян футболига яхши мослашиб кетяпман», - деди Криштиану.
Мавзуга оид
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024