Жаҳон | 22:32 / 17.09.2018
5319
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Эрдўған Сурияда демилитаризация зонаси ташкил этишга келишиб олди

Фото: Михаил Метцель/ТАСС

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған билан 15 октябрга келиб Сурия қўшинлари ва мухолифат кучлари тўқнашган чизиқ бўйлаб 15-20 километрли демилитаризация зонаси ташкил этишга келишиб олганини маълум қилди. 

Россия президенти шунингдек, Эрдўған билан музокараларда Идлибдаги жангарилар масаласини ҳал қилиш борасида олдинга сезиларли силжиш бўлганини қайд этди.

Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Сурия бўйича конституцион қўмита ишини тез орада бошлаш лозим.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Сочида Путин ва Эрдўған ўртасида Идлибдаги вазиятни муҳокама қилиш бўйича учрашув бўлиб ўтди. ОАВнинг хабарига кўра, учрашув 4 соатдан ортиқроқ давом этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид