Жаҳон | 20:50 / 18.09.2018
3857
2 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия Жаҳон савдо ташкилотини ислоҳ қилиш режасини тақдим қилди

Фото: AFP 2018 / Fabrice Coffrini

Еврокомиссия (ЕК) Жаҳон савдо ташкилотини замонамизга кўпроқ мос келиши учун ислоҳ қилиш режасини тақдим қилди. 

“Тизимни замонавий глобал иқтисодиёт қийинчиликларини енга оладиган қилиш учун ҳаракатлар вақти келди”, деб айтилган савдо бўйича еврокомиссар Сесилия Мальмстремнинг баёнотида.

Аввалроқ Мальмстрем матбуот анжуманда ЖСТ тизими тез ўзгарувчан глобал иқтисодиётга, мисол учун, электрон тижоратга етарлича даражада мослаша олмагани сабабли эҳтимол чуқур инқироздалигини, бироқ ЖСТ ўз-ўзини ислоҳ қила олмаслигини ва бу борадаги жавобгарлик унинг аъзолари гарданидалигини айтган.   

Баёнотга кўра, ислоҳотлар учта асосий соҳа – жаҳон савдоси қоидаларини янгилаш, ЖСТнинг мониторинг ролини кучайтириш ва ташкилот доирасида баҳсларни ҳал қилиш тизимидаги жорий турғунликни енгиб ўтишга тааллуқли бўлади.

“Европа Иттифоқи аниқ таклифларни тайёрлаш учун тақдим қилинган дастлабки ғояларни ЖСТ бўйича бошқа ҳамкорлари билан яқин ҳафталарда муҳокама қилишни давом эттиради”, деб айтилган баёнотда. 

Мавзуга оид