Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини нотариус аниқлайди
Фото: Sputnik
Ҳукумат қарори билан кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, эндиликда ушбу маълумотларни олиш бевосита нотариус томонидан бажарилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг барча ҳудудида идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб йўлга қўйилади.
Қуйида кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олиш босқичлари келтирилган:

Мавзуга оид
07:25 / 08.05.2026
Кўчмас мулк харидорларини аввалги эгасининг қарзидан ҳимоя қилиш таклиф этилди
08:33 / 24.04.2026
Алимент қарзи бор шахсларга айрим битим ва хизматлар чекланади
09:00 / 22.04.2026
Айрим қарздорликлар соддалаштирилган тартибда ундирилади
14:24 / 14.03.2026