11:00 / 18.09.2018
18379
Реклама

Украинанинг нуфузли университетларидан бирида таълим олишга шошилинг!

Фото: Inside A

Тошкентлик Алишер Ҳамидов 5 йил давомида Тошкент Давлат Юридик университети талабаси бўлиш учун имтиҳон топширди. Лекин ҳар сафар имтиҳонлардан йиқилди. 2017 йилда ҳам Тошкент Давлат Юридик университетига кира олмаган йигитнинг қаршисидан яна бир умидли йўл чиқди. У ҳеч қандай имтиҳон топширмай, Украинадаги нуфузли олий таълим муассасаларига кириш мумкинлиги ҳақида хабар топди ва Ўзбекистонда 7 йилдан буён фаолият олиб бораётган “Inside A” таълим маркази орқали Украинага йўл олди. Ярослав Мудрий номидаги Харьков Миллий Юридик университети талабаси бўлди.

Фото: Inside A

“Ёлғиз ўғилман, ота-онамнинг ёнларига қайтишни истаяпман. Кейин тўй қиламиз дейишяпти. Шунинг учун ўқишимни Тошкент Давлат Юридик университетига кўчирдим. Энди ўқишни Ўзбекистонда 2-курсдан давом эттираман”, - дейди Алишер Ҳамидов.

Ўтган йили “Inside A” таълим маркази ёрдамида Украина ОТМлари талабалари қаторига қабул қилинган Алишер, 2-курсдан ўқишини Тошкент Давлат Юридик университетига кўчирган. Бунда у ҳеч қандай муаммоларга дуч келмаганини таъкидлайди. 5 йил давомида имтиҳонлардан йиқилган йигит барибир орзусига етди: у Тошкент Давлат Юридик университети талабаси бўлди.

13 сентябрь куни соат 7:55 да Минск орқали Харковга йўл олган самолётда 13 нафар талаба бор эди. Улардан бири қиз бола: Нигина Акмаматова бир неча йиллик уринишлари фойда бермагач, Украинадаги ОТМ талабаси бўлишни танлади ва Харьков Миллий Тиббиёт университети талабалари қаторига қўшилди. Нигина университетнинг Даволаш иши факультетида 6 йил таълим олиб, Ўзбекистонга шифокор дипломи билан қайтади ва у дунёнинг 70 та мамлакатида тиббиёт соҳасида фаолият юритиши мумкин бўлади.

Фото: Inside A

Тошкентлик Сардор эндигина 20 ёшни қаршилаган. У ҳам икки марта Ўзбекистондаги ОТМларга имтиҳон топшириб, йиқилган. Кейин Украинага кетиш ҳақида эшитиб, “Inside A” таълим маркази орқали Ярослав Мудрий номидаги Харьков Миллий Юридик университети талабаси бўлди. У университетнинг Халқаро ҳуқуқ факультетини тамомлагач, Ўзбекистонга қайтиб, иш фаолиятини юртимизда давом эттирмоқчи.

Ҳеч қандай имтиҳон топширмай, талабалик бахтига муяссар бўлган ёшларнинг кўзлари ёниб турибди, қалби орзуларга тўла. Улар айнан ўша орзулар томон парвоз қилдилар, мустақил йўлга отландилар. Келаси ҳафта талаба бўлган бундай ёшлар сони яна ортади ва уларнинг орасида Сиз ҳам бўлишингиз мумкин.

Бунинг учун қуйидаги ОТМлардан бирини танланг:

 1. Ярослав Мудрий номидаги Харьков Миллий Юридик университети

2. Кривоград Миллий Тиббиёт университети

3. Харьков Миллий Фармацевтика университети

4. Харьков Миллий Аэрокосмик университети

5. Харьков Миллий Авиация университети

6. С.Кузнец номидаги Харьков Миллий Иқтисодиёт университети

7. Харьков Миллий Тиббиёт университети

8. Харьков Миллий Политехника университети

9. В.Н.Каразин номидаги Харьков Миллий университети

“Inside A” таълим марказига мурожаат қилинг ва барча расмий ҳужжатларни ўзингиз кўздан кечириб, ишонч ҳосил қилинг.

 Қандай шароит яратилади?

  •  Барча шароитлар ва Wi-fi’га эга бўлган ётоқхона;
  • ОТМ ахборот-ресурс марказидан доимий фойдаланиш;
  • Бепул рус тилини ўрганиш;
  • Спорт мажмуасидан бепул фойдаланиш;
  • Ота-оналар фарзандининг давомати ва баҳоларини масофавий электрон кузатиб бориш имконияти.

Шошилинг, ўқишга қабул қилинувчилар сони чегараланган. ОТМларга ҳужжат топшириш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилиши керак:

 • Фуқаролик паспорти нусхаси;

• Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

• Мактаб ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси.

Манзил: Тошкент, Юнусобод тумани, Ц-4/32-уй, 31-х

Мўлжал: Олой бозори, метронинг Абдулла Қодирий бекати

Телефонлар: +99897 7223010, +99897 4223010, +99897 4333010

Батафсил маълумотлар билан www.medicaleducation.in.ua сайти орқали танишишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top