Жаҳон | 10:07 / 19.09.2018
2722
1 дақиқада ўқилади

Беларусь Адлия вазирлиги вакиллари Тошкентга келяпти

Фото: Наша Ніва

2018 йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрига Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги вакилларидан иборат делегация келади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Адлия вазирлигида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш мўлжалланган.

Шунингдек, Наманган вилояти ва Тошкент шаҳридаги давлат хизматлари марказларига уларнинг фаолияти тажрибаси билан танишиш мақсадида бориш ташриф дастурига киритилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид