Жамият | 14:36 / 19.09.2018
19478
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура Жиззахдаги мажбурий меҳнат ҳолати ҳақида тарқалган хабарга изоҳ берди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 03/1-211-сонли топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сурхондарё вилоят Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги пахта йиғим-теримига 526 нафар шахслар жалб этилган бўлиб, шундан 500 нафар теримчилардир.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Жиззах вилояти Дўстлик туманига юборилган ҳар бир теримчига бир оклад миқдорида моддий ёрдам берилган.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ташаббуси билан мазкур шахслар 17.09.2018 йилда поезд орқали бепул Жиззах вилоятига юборилган.

Билдирилишича, Сув хўжалиги вазирлигининг топшириғига асосан 526 нафар ходим ихтиёрий равишда Жиззахга теримга кетишган, ҳозирги кунда улар билан меҳнат шартномаси тузилган. 

Улар ихтиёрий равишда пул ишлаш истагида кетганлиги учун ва бу ҳолатда мажбурлаш йўқлиги сабабли қонунбузилиши кузатилмаган. Бундан ташқари, аноним тарзда мурожаат этган фуқаронинг телефон рақами ишламаслиги аниқланган.

Мавзуга оид