Жаҳон | 08:23 / 19.09.2018
14449
1 дақиқада ўқилади

Мексика прокуратураси иккита трейлерда 300та чириётган жасадни сақламоқда

Фото: EFE

Мексиканинг Халиско штати Суд тиббиёти маркази собиқ раҳбари Луис Октавио Котеронинг айтишича, минтақада иккита трейлер бўлиб, уларда тахминан 300та жасад сақланади. Бу ҳақда EFE хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Котерони ўз идораси назоратида остида қолдирилган, 160та чириётган жасад бўлган трейлер учун ишдан ҳайдаб юборишган.

«Улар [жасадлар] трейлерларда сақланмоқда, биттаси ОАВда кўрсатилди, аммо бошқаси, янгиси бор, уни прокуратура ижарага олди», - дейди Котеро.

Унинг қўшимча қилишича, жасадлар прокуратурада уларни кўмиш учун ресурслар йўқлиги туфайли қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикада 160 дан кўпроқ одам кўмилган оммавий қабристон топилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид