Жамият | 14:38 / 19.09.2018
7691
1 дақиқада ўқилади

Писта ёғи учун берилган 43 500 долларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган шахс ушланди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

2018 йил 17 сентябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 12 майдан 12 июнгача бўлган вақт оралиғида фуқаро Б.К. Жўнариқ маҳалласида фуқаро А.И. ва Б.Р.га 1 литр писта ёғини 1,08 АҚШ доллардан олиб беришини айтиб, алдов йўли билан улардан жами 43 500 АҚШ долларини олгани ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида Б.К. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид