Жаҳон | 22:08 / 20.09.2018
16100
1 дақиқада ўқилади

АҚШда довул сабабли заҳарли чумолилар “ороллари” пайдо бўлди

Фото: twitter.com/GadiNBC

АҚШда “Флоренс” довули оқибатида заҳарли оловранг чумолилардан ташкил топган “ороллар” пайдо бўлди. Энди бу чумолилар Шимолий ва Жанубий Каролина штатлари соҳиллари яқинида сузиб, аҳолига хавф солмоқда. 

Чумолилар бир-бирига жипс ёпишиб, ўзига хос сол ҳосил қилмоқда. Бу уларга кучли тошқинлар вақтида омон қолишга ёрдам беради. Бу турдаги чумолилар тажовузкор ва заҳарли бўлиб, ўз қурбони терисига тушса, унга қаттиқ ёпишади ва уни олиб ташлаш мушкуллик туғдиради.

Узоқдан ушбу “оролчалар” чиқинди ёки сувўтларига ўхшайди, бироқ унга қайиқ билан тегиб кетилса, унда минглаб чумолилар қайиққа ўтиб олади.

Мавзуга оид