Яна 33 нафар шахс: АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди
АҚШ Россиянинг “мудофаа ва разведка сектори” билан боғлиқ шахсларга қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақда Оқ уй маъмуриятининг юқори лавозимли вакили маълум қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп имзолаган фармонга кўра, Россия мудофаа ва разведка сектори номидан ҳаракат қилувчи шахслар рўйхатига 27 нафар жисмоний ва 6 нафар юридик шахс киритилган.
Маъмурият вакилининг тушунтиришича, ушбу ҳолат бу шахсларга нисбатан бевосита санкциялар қўлланмаслиги, бироқ улар билан ҳамкорлик қилишга чеклов киритилишини англатади.
Компаниялардан бу рўйхатга “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси, Россия мудофаа вазирлигининг “Оборонлогистика” логистика компанияси ва Комсомольск-Амурдаги авиация заводи, “Агентство интернет-исследований”, Евгений Пригожиннинг “Конкорд менеджмент и консалтинг” ва “Конкорд кейтеринг” компаниялари ва унинг ўзи киритилган.
АҚШ давлат департаментининг таъкидлашича, Вашингтон “Америка душманларига қарши санкциялар ёрдамида курашиш” қонуни (CAATSA) доирасида Россияга қарши санкциялар қўллашни давом эттиради ва барча давлатларни Россиянинг мудофаа ва разведка сектори билан муносабатларни тўхтатишга чақиради.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024