19:53 / 20.09.2018
37046

Дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари маълум қилинди 

Мутахассислар дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари рейтингини тузишди. Бу борада етакчи ўрин БАА пойтахти Абу-Дабига берилди. Ушбу шаҳар иккинчи йил энг хавфсиз шаҳар деб топилмоқда. Бу ҳақда thenational.ae маълум қилди. 

Рейтингга 338 та шаҳар киритилган. Абу-Даби 2017 йилга нисбатан ўз кўрсаткичларини янада яхшилай олган.

Рейтингнинг етакчи ўнталигига, шунингдек, Доҳа (Қатар), Базель (Швейцария), Сингапур, Квебек (Канада), Осака, Токио (иккиси ҳам Япония), Берн (Швейцария), Мюнхен (Германия)  ва Цюрих (Швейцария) киритилган.

Top