Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манзил-колонияда жазони ўтаб туриб босқинчилик қилган шахсга ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти, Когон шаҳар судининг 2018 йил 14 сентябрдаги ҳукмига кўра, Асқар Равшановга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 164-модда 3-қисми “в” банди билан Жиноят кодекси 60-моддасига мувофиқ, 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Суд ҳукмида қайд этилишича, А. Равшанов Бухоро вилоят ИИБ ЖИЭБга қарашли 85-сонли жазони ижро этиш муассасида жазо муддатини ўтаб келиб, 2018 йил 6 июнь куни соат 11:00 ларда босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида унга илгаридан таниш бўлган, Ғиждувон туман “Чағдари” қишлоғида яшовчи ҳамқишлоғи Ғ. Сафаровнинг уйига ғайриқонуний равишда кирган.
Ғ. Сафаровнинг турмуш ўртоғи Зиёдуллаева Зулфизар Бахтиёровнанинг уйида ёлғиз экани ва унинг ҳомиладор эканлигини билгани ҳолда З. Зиёдуллаевага ҳужум қилиб, ўзи билан олиб борган кишининг ҳаёти учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган ошхона пичоғини қурол сифатида намойиш қилиб, уни қўллаб, ҳаёт ва соғлик учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб З. Зиёдуллаеванинг бадани ва турли жойларига қўллари билан уриб, унга тан жароҳати етказиб, ундан пул ва тилла тақинчоқларини беришини талаб қилган.
З. Зиёдуллаева уйида пул ва тақинчоқлари йўқлигини айтиб, унга қаршилик кўрсатиб, атрофдан ёрдам сўраб шовқин кўтаргани оқибатида А. Равшанов моддий қимматликларни олишга улгурмасдан воқеа жойидан яширинган.
А. Равшанов муқаддам бир неча маротаба судланган, жумладан, охирги маротаба озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб турган чоғида жабрланувчининг ўлимига сабабчи бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказгани учун 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
А. Равшановнинг илгари ҳам қасддан содир этган жиноятлари учун судланиб, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўташ вақтида яна қасддан ҳомиладорлиги ўзига аён бўлган аёлга нисбатан жиноят содир этганлиги ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олган ҳолда қонун доирасида жазо тайинланди.
Мавзуга оид
14:26 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: «Жўйзар» канали бетонланади — йилига 12 млн куб метр сув тежалади
11:51 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: Ҳудудлардаги муаммолар президент назоратида
10:01 / 12.05.2026
Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
17:30 / 06.04.2026