Жамият | 12:11 / 20.09.2018
8628
2 дақиқада ўқилади

“Ноль-ноль” бўлишни истаган фуқаро МИБ ходимига пора таклиф этди

Жорий йилнинг 9 август куни Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти, Пастдарғом туман бўлими давлат инспектори Е.Каримов шу тумандаги “Чимбой” маҳалласида яшовчи фуқаро О.Улуковнинг хонадонида энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш юзасидан текшириш ўтказади. Хонадонда электр ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига тўғридан тўғри ноқонуний уланиб фойдаланиб келаётганлиги ҳолати аниқланади Инспектор ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда, хонадонни электр энергияси тармоғидан узади.

Текшириш ишлари натижасида, фуқаро О.Улуковнинг фойдаланган электр энергиясидан жами 4 млн. 787 минг 118 сўм қарздорлиги ва ЭТК манфаатларига 647 минг 395 сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Фуқаро О.Улуков эса, бу ҳолатларни босди-босди қилиш ва чора кўрмаслик эвазига бўлим тезкор шўъба катта инспектори З.Султановга 1 млн. сўм пора таклиф қилган. З.Султанов эса бу ҳаракатга қонуний чора кўришни сўрайди ва ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Улуков З.Султановга Пастдарғом туманининг Хотира майдонида 1 млн. сўм миқдорида пулларни бераётган вақтида ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид