Олийгоҳларда тўлов-контрактни тўлаш муддати узайтирилди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йилда 17 сентябрдаги баёнига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига 2018/2019 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 30 сентябрига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Маълумот учун, маҳаллий олийгоҳда белгиланган тўлов-контракти бир йил учун ўртача 8,2 миллион сўмдан бошлаб 12 миллион атрофида тўхтайди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида эса бу рақам 18-22 миллион атрофида белгиланган.
Шунингдек, кириш имтиҳонларида ўқишдан йиқилган абитуриентлар ўқишни супер-контракти арзонроқ ОТМга кўчириши мумкин. Унга кўра, тест синовлари натижаси бўйича етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга оширилган тўлов-контрактнинг миқдори (баробари) кам бўлган таълим йўналишини танлаш имконияти берилди. Бунда, абитуриент тест топширган фанлар мажмуасининг (фан блокларининг ўрни) мослиги ҳамда унинг доимий яшаш жойи ва ҳужжат топширган олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуд мезон сифатида белгиланди.
Мавзуга оид
23:29 / 28.08.2024
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди
14:50 / 06.08.2024
Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди
19:01 / 27.07.2024
Магистратура бўйича қабул квотаси тасдиқланди
21:37 / 20.07.2024