Жаҳон | 21:29 / 20.09.2018
9516
1 дақиқада ўқилади

Трамп Россияга қарши санкцияларни амалга ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади

Фото: EPA/UPG

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни белгилаб берувчи фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар қилинди.

Фармонга кўра, санкциялар режими янада кескинлашади, аммо қўшимча санкциялар жорий этилмайди. Трампнинг баёнотига кўра, президент, давлат котиби ва молия вазири шахсий санкциялар киритиш бўйича қўшимча ваколатларга эга бўлди: улар қатор молиявий операцияларга, мулкка тақиқ қўйиши, экспорт учун лицензия, АҚШга кириш учун виза ва рухсатнома беришни рад этиши мумкин.

Аввалроқ, 13 сентябрь куни Трамп АҚШдаги сайловларга аралашганлик учун санкциялар киритишга имкон берадиган актни имзолаганди. Санкцияларга мувофиқ, активлар музлатилиши, валюта операциялари чекланиши, Америка молия институтларига кириш чекланиши ва АҚШ фуқароларига сайловларга аралашишга алоқадор компанияларга инвестиция киритиш тақиқланиши мумкин. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид