Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт бўйича халқаро конференция тафсилотларини 50дан ортиқ ОАВ вакиллари ёритмоқда
Фото: Fotolia / Microgen
Пойтахтда “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция давом этмоқда.
Халқаро конференция ҳамда унинг доирасида бўлиб ўтадиган шўъба йиғилишлари ҳақидаги тафсилотларни тезкорлик билан ёритиб бориш учун матбуот маркази ташкил этилган. Марказда замонавий компьютер, юқори тезликка эга интернет, Wi-Fi тармоғи ва бошқа барча қулайликлар яратилган. ОАВ вакиллари халқаро конференция тафсилотларини шу ернинг ўзидан туриб тўғридан-тўғри онлайн узатмоқда.
Айни пайтда конференция тафсилотларини 50дан ортиқ (20дан ортиқ хорижий, 30дан ортиқ маҳаллий) ОАВ вакиллари, хусусан, Бутунроссия давлат телерадиокомпаниясининг Марказий Осиё бюроси (ВГТРК) шарҳловчиси Роберт Францев, шунингдек, Япония, Афғонистон, Буюк Британия, Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон ва бошқа чет давлатлар оммавий ахборот воситалари вакиллари ёритиб бормоқда.
Мавзуга оид
18:21 / 18.02.2026
Депутат сўровига вақтида жавоб бермаган амалдорлар билан прокуратура шуғулланади
15:49 / 21.01.2026
“Ишонч йўқлиги сабаб улардан қаҳрамон ясашди” – фаоллар Taftish.uz иши ҳақида
23:46 / 29.11.2025
Солиқларни ўз вақтида тўлашга ундовчи материаллар ОАВда бепул жойлаштирилади
14:10 / 26.11.2025